"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2006 йилда "Интер"га ўтиш учун яқин бўлганини айтиб берди. 

"Бу 2006 йилда бўлган эди. "Интер" Месси трансфери борасида таклиф билан чиқди. Улар шартнома бекор қилиш учун белгиланган 150 млн евро товон пулини ҳам тўлашмоқчи эди, шу сабабли бироздан кейин бу суммани 250 млн еврога ошириб қўйганмиз. 

Бироқ мен доимо Мессининг отаси Хорхе билан муносабатларга ишонганман. Ва мен унга айтдим: Улар барча суммани тўлаши керак бўлади, чунки мен Мессини сотмайман. У бу ерда бахтли бўлади, у бизнинг клубда танилади. "Интер"да у фақатгина молиявий томондан ютади. Ўғлингизнинг тақдирига тарихдаги энг буюк футболчи бўлиш ёзилган, биздан эса унга бу маррага эришиш учун ёрдам берадиган жамоа бор. У қолса, афсус қилмайди", – деди Лапорта.