"Милан" клуби ўз дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани харид қилмоқчи бўлган "Реал Мадрид"га янги талаб қўйди. Бу ҳақда AS хабар берди. 

Маълум қилинишича, миланликлар "Реал"дан келишувга мадридликларнинг асосий дарвозабони Кейлор Навасни қўшишни сўрамоқда. 

Аввалроқ, 18 ёшли Доннарумма "Милан"нинг шартнома узайтириш борасидаги таклифини рад этгани хабар қилинган эди. Дарвозабоннинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар белгиланган.