Москва давлат халқаро муносабатлар институти билан Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Ўзбекистон 17 Июнь 2017 3715

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарорини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ривожланиш концепциясига мувофиқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти (Университет) билан Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Мазкур битим халқаро тоифадаги мутахассисларни етиштириш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек янги бакалавр ва магистрлик дастурларини татбиқ этиш, биргаликда ўқув-илмий тадбирларни ўтказиш, талабалар, аспирантлар ва докторантлар алмашинуви, илмий-педагогик кадрларни амалиёти ва малака оширишини ташкил этиш, Ўзбекистон-Россия сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш соҳасида, шунингдек бошқа долзарб минтақавий ва халқаро сиёсий мавзулар бўйича ҳодиса ва жараёнларнинг ҳозирги вақтдаги юқори динамикасини ҳисобга олган ҳолда эксперт-таҳлилий лаборатория ва марказларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш соҳасида кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига Ўзбекистон Республикасининг  Биринчи Президенти ташаббуси билан 1992 йилда асос солинган бўлиб, университет дипломатик хизмат ва халқаро мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, шунингдек ташқи сиёсат, халқаро иқтисодий муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ соҳаларида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар