Криштиану Роналду «Реал»дан кетиш қарорини икки ой муқаддам, яъни Чемпионлар лигаси финалидан анча олдин қабул қилганди. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатган.

Манба хабарига кўра, португалиялик футболчи апрель ойида ўз агенти Жорже Мендеш билан шу ҳақда гаплашган. Таъкидланишича, айнан Мендеш футболчини муҳим ўйинлар олдидан ўз қарорини ошкор қилмай туришга кўндирган.

Бу хабар Роналдунинг қарори солиқ можароси билан боғлиқ эмаслигини кўрсатади.

Айни пайтда Испания прокуратураси Криштиануни 2011 йилдан 2014 йилга қадар вақт мобайнида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбламоқда. Агар бу айблов тасдиқланса, Роналдуга 5 йиллик қамоқ таҳдид солади.

«Мен «Реал»дан кетаман. Қарор қабул қилинган. Ортга йўл йўқ»