Путин АҚШнинг Сурия бўйича келишувдан бош тортганини изоҳлади

Жаҳон 17 Июнь 2017 23682

Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида баёнот беришича, Россия ва Барак Обама маъмурияти Сурия бўйича келишувга эришишга яқин бўлган. Бироқ, америкаликлар сўнгги лаҳзаларда, эҳтимол, сиёсий сабаблар туфайли бундан бош тортган.

Путиннинг Стоунга берган интервьюсининг китоб ҳолидаги намунаси 16 июнь куни китоб дўконларига сотувга чиқарилди. Путиннинг русчадаги гаплари инглизчадан таржима қилинган ҳолда берилган. 

"Биласизми, амалда, биз Обама маъмурияти билан Сурияда бирга ишлаш бўйича келишувга деярли эришган эдик", — деган Путин.

"Биз ҳаво кемаларимиз парвозининг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилдик. Афсуски, бу қилган ягона иш бўлди. Биз олға силжимадик. Биз қўшма ҳаракатлар бўйича келишувга эришмоқчи эдик. Бу уларнинг ва бизнинг маълумотларни таққослаб, террорчи гуруҳлар жойлашуви аниқлашни кўзда тутар эди. Фикримча, биз қарши курашишимиз лозим бўлган нишонларни аниқлашимиз керак эди. Биз қўшма зарбалар бериш бўйича келишувга ҳам яқин турган эдик", — деб ҳикоя қилган Путин.

"Биз бу келишувга эришишга жуда яқин эдик. Аммо, менимча, қандайдир сиёсий сабаблар туфайли, бизнинг америкалик ҳамкорлар сўнгги лаҳзаларда лойиҳадан бош тортишди", — дея қўшимча қилган Путин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар