«Реал» Альваро Моратанинг «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилиниши бўйича жараённи тўхтатиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, мадридликлар клуби раҳбарияти Криштиану Роналду клубни тарк этиши ҳақидаги хабар туфайли шундай қадам ташлаши мумкин. Қайд этиш керакки, Роналду учун асосий даъвогар жамоа айнан Манчестер клуби бўлиб турибди.

Бундан олдинги хабарларда Мората «МЮ» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олгани, жамоа футболчи трансфери учун 74 миллион евро тўлаши айтилганди.

Якунланган мавсумда 24 ёшли испанилик ҳужумчи «Реал» сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол урган ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Испания прокуратураси томонидан 14,7 млн евро миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблангач, Роналду Испанияни тарк этишга қарор қилган. Унга Англия, Франция ва Хитойдаги клублардан таклифлар мавжуд.

Итальян нашри Роналдунинг трансфер нархини ҳисоблаб чиқди