«Реал» собиқ президенти Рамон Кальдерон мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг баёнотига изоҳ берди. Португалиялик футболчи жамоадан кетишни истаётгани ҳақида айтиб ўтганди. Кальдерон «Реал»нинг ҳозирги президентига Роналдуга халақит бермаслик ва яхши шартномага эришишни маслаҳат берди.

«Уни „Манчестер Юнайтед“дан харид қилаётганимда, ўхшаш вазият юз берганди – у ўша ердан кетишга қарор қилди, ҳамда натижада биз шартнома имзоладик. У кетишни истаётгани ҳақида гапирар экан, бу якуний қарор бўлади, сен президент сифатида ҳеч нарса қила олмайсан, фақатгина уни қўйиб юбориш ҳамда қулай шартнома имзолаш керак, холос.

Эслайман, Криштиану билан шартнома имзолаганимда, у менга қўнғироқ қилди ва «Манчестер Юнайтед»даги барча унинг учун хурсандлиги ҳамда унга яхши муносабатда эканини айтиб берди. Сэр Алекс Фергюсон унинг учун худди ота сифатида эди, ҳамда Роналду ишқибозларни севарди. Бу клуб унинг фаолиятида жуда муҳим ўринга эга. «Манчестер Юнайтед» - унинг юрагида мангу қолувчи жамоа.

Мен у Хитой ёки Яқин Шарққа кетади, деб ўйламайман. У ажойиб ҳолатда ва зўр ўйнамоқда. У Погбадан ҳам қимматроққа баҳоланади, чунки ўйинчи сифатида кучлироқ. Уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганлар, катта суммадан воз кечишларига тўғри келади", - дея Кальдероннинг сўзларини келтиради The Sun.