2017 йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 9 та ёнғин содир бўлиб, унинг умумий майдони 419,5 кв.м.ни ташкил этган. Ушбу ёнғинларда фуқаролар тан жароҳати олмаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 та ёнғин аҳоли турар жойида (жами 0,5 кв.м), 7 та ёнғин чиқинди, шох-шабба ва қуриган ўтларда (жами 419 кв.м.), электр қутида кабелларнинг бири ёниши юз берган.