АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳуқуқшунослари сафини яна бир адвокат билан тўлдирди. Бу ҳақда CNN манбага асосан хабар берган.

Телеканал маълумотига кўра, Трамп Колумбия округида таниқли бўлган адвокат Жон Даудни ёллади. Ҳуқуқшунос Америка етакчиси манфаатларини, Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашгани бўйича ишда ҳимоя қилади.

Маълумот учун, 1990 йилда Дауд сенатор Жон Маккейнни коррупция бўйича ишда муваффақиятли ҳимоя қилган.