Черногория бош вазири Душко Маркович Брюсселда НАТО саммитида юз берган воқеа учун АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорчилик билдирди. Май ойида НАТОнинг бош қароргоҳи очилиши маросими вақтида Трамп бир гуруҳ етакчилар орасидан олдинга чиқиш ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг олдига туриш учун ўз олдида турган Марковични кескин тарзда четга суриб ташлаганди. Марковичнинг айтишича, бу воқеа унинг давлатига машҳурлик келтирди. Ўшанда Трампнинг ўзини бундай қўпол тутиши катта мунозаралар келтириб чиқарганди. Маркович бу ҳақда Politico нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Айтишим мумкинки, менинг иштирокимдаги ўша воқеа учун жуда миннатдорман. Чунки у бизга машҳурлик келтирди. Ўша воқеа Черногорияни машҳур қилди", деб айтди Маркович.