Туркияда 9 ой ичида 360 та терактнинг олди олинди

Жаҳон 17 Июнь 2017 2836
Фото: Anadolu

Туркия армияси ва хавфсизлик кучлари сўнгги тўққиз ой давомида 1068 террорчини зарарсизлантирди. Террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган 368 шахс ушланди, яна 289 инсон кўнгилли равишда қуролни топширган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим Диёрбакир вилоятида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ўтган даврда 360 терактнинг олди олинган.

Йилдиримнинг таъкидлашича, террорчиликка қарши муваффақиятли амалиётлар туфайди Курдистон ишчи партияси террорчилари фаоллиги кескин пасайган. Бош вазирнинг қайд этишича, тўққиз ой давомида террорчиликка қарши амалиётлар доирасида КИП террорчилик ташкилотининг 256 бошпанаси йўқ қилинди.

Йилдирим Анқара қўшни давлатлар ҳудудидаги террорчилар билан кураш бўйича қандай қадамларни қўяётганига эътибор қаратди. «Туркия – ИШИД террорчилари билан амалда фаол кураш олиб борувчи давлатдир. Туркия армияси «Фирот қалқони» амалиёти доирасида Сурияда уч мингга яқин террорчини йўқ қилди», - дея эслатди бош вазир.

Кўпроқ янгиликлар