АҚШ терговчилари америкалик конгрессменларга ўқ узган эркак ёнидан конгрессда республикачилар партиясидан вакил бўлган олти нафар шахснинг исми ёзилган рўйхатни аниқлашди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берган.

Чоршанба куни 66 ёшли Жеймс Хожкинсон Виргиния штатининг Александрия шаҳрида бейсбол ўйнаётган конгрессменлар гуруҳи ва уларнинг ёрдамчиларини сойли милтиқдан ўққа тутди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланди, улар орасида вакиллари палатасидаги республикачилар фракцияси координатори Стив Скализ ва икки полициячи бор. Ҳужум қилган шахс полиция билан отишма пайтида яраланди ҳамда кейинчалик шифохонада вафот этди.

Телеканалнинг хабар беришича, қўлда ёзилган рўйхатда Теннеси, Аризона, Жанубий Каролина, Оҳайо, Виргиния ва Алабама штатларидан бўлган республикачи-консерваторларнинг конгрессдаги вакиллари номи бўлган. Жабрланганлардан ҳеч бири жиноятчининг рўйхатида бўлмаган.