Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳридаги консулхонада ишлаган икки нафар покистонлик дипломат изсиз йўқолган. Бу ҳақда Покистон ИИВ маълумотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, дипломатлар хизматни якунлаб ватанга қайтиши керак эди, аммо 16 июндан буён улар алоқага чиқмаган.

«Покистон Афғонистон ҳукуматига мурожаат қилиб, дипломатлар имкон қадар тезроқ топилиши учун барча чораларни кўришни ва бунга айбдорларни жазолашни сўради», — дейилган Покистон ИИВ хабарида.

Расмий Исломобод маълумотида Афғонистонда дипломатларни топиш учун гуруҳлар тузилгани айтилган.