Конфедерациялар Кубоги. Португалия Мексикани енга олмади

Спорт 18 Июнь 2017 9506

Конфедерациялар Кубогининг А гуруҳидаги иккинчи учрашув Қозон шаҳридаги «Казань Арена» стадионида Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасида ўтказилди ва 2:2 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида мексикаликлар дарвозаси ишғол этилганди, аммо ҳакам видеоарбитр бу вазиятда офсайд қайд этгани туфайли голни бекор қилди.

Бўлимнинг иккинчи қисмида португаллар барибир ўз мақсадларига эришди, 34-дақиқада Роналду Рикарду Куарежмани дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди - 1:0.

Лекин бўлим якунланишига бир неча дақиқа қолганда мексикаликлар ҳисобни тенглаштиришди, гол муаллифи — Ҳавьер Эрнандес.

86-дақиқада португаллар яна олдинга чиқишди — жарима майдонига ёриб кирган ҳимоячи Седрик Очоани доғда қолдирди. Лекин ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Эктор Морено мексикаликларга дуранг натижа келтирган голни урди.

21 июнь куни Португалия «Открытие Арена» стадионида Россия билан ўйнайди, Мексика шу куни Сочида Янги Зеландия билан баҳслашади.

Эндиликда A гуруҳида вазият қуйидагича: 1. Россия — 3 очко; 2. Португалия — 1; 3. Мексика — 1; 4. Янги Зеландия — 0.

Конфедерациялар Кубоги—2017
А гуруҳи

Португалия – Мексика 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 34 Куарежма, 1:1 – 42 Эрнандес, 2:1 – 86 Соареш, 2:2 – 90+2 Морено.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Андре Гомеш, Вильям Карвалью, Куарежма (Андре Силва, 82), Моутинью (Адриен Силва, 58), Нани (Желсон Мартинш, 58), Роналду.
Мексика – Очоа, Морено, Рейес, Лайюн, Гуардадо, Дос Сантос, Эррера, Вела (дос Сантос, 57), Сальседо (Араухо, 67), Эрнандес, Хименес (Перальта, 79).
Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (68), Гуардадо (73), Андре Гомеш (90).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар