Қора денгизнинг ранги ўзгарди, космосдан олинган суратларда унинг феруза-мовий ранг тусга кирганини кўриш мумкин. АҚШнинг аэронавтика ва космик кенгликни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) шу ҳақидаги хабар билан бўлишди. 

Айниқса Руминия, Болгария ва Украинада денгиз рангининг ўзгараётгани кучли намоён бўлган.

Бундай ўзгаришлар устида кальций карбонати йиғилувчи планктон сув ўсимликлари - кокколитофоридларнинг гуллаши билан боғлиқ.

Гап шундаки, сув ўсимлигининг оммавий гуллашида микроскопик организмлар Қора денгиз сувлари рангини ўзгартиради. Уларнинг ҳаракати оқимлар билан белгиланади, бу манзара коинотдан улкан "тўфонлар"га ўхшайди. 

Денгизда кузатилаётган манзара - июнь ойига хос бўлса-да, бу йилги кўриниш янада ёрқин тус олди, дея таъкидлашмоқда олимлар. Шу билан бирга сув ўсимликларининг фаол гуллаши сувда кислород танқислигини келтириб чиқариши мумкин, бу эса денгиз жониворларига катта зиён етказиши мумкин.