Ла Лига президенти: Роналдунинг кетиши катта йўқотиш бўлади

Спорт 18 Июнь 2017 10156

Испания Ла Лигаси президенти Ҳавьер Тебас «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқлар туфайли Испания чемпионатини тарк этаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

«Роналдунинг атрофидаги кишилар профессионлларча ишлашади. Ишончим комилки, у буткул беайб. Биз шундай даврда яшамоқдамизки, солиқ билан боғлиқ ҳар қандай хабарда фирибгарлик кўрадилар. Ишонаманки, Роналду айбсиз. Мен ўзим ўқиганларимга асосланадиган бўлсак, у ҳеч қандай жиноят содир этмаган.

Роналдунинг кетиши Испания чемпионатига қандай таъсир кўрсатади? Буни ҳисоблаб бўлмайди, шуниси аниқки, оқибати ёмон. Айниқса, Ла Лиганинг халқаро майдондаги нуфузи ҳақида гап кетганда. Бу тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш бўлади», – дея Тебаснинг сўзларини келтирган AS.

15 июль куни Роналду охирги воқеалар туфайли «Реал»дан кетмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. Испания прокуратураси унга қарши иш очган. Португалиялик футболчи ўз нияти ҳақида Мадрид жамоаси президенти Флорентино Пересга ҳам маълум қилган. 

Роналду 2011 йилдан 2014 йилга қадар муддат ичида жами 14,7 млн еврони солиқ сифатида тўламаганликда айбланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар