Португалияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Июнь 2017 1899
Фото: PAULO CUNHA/EPA

Португалияда кечаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. Ёнғинлар мамлакатнинг марказий қисмини қамраб олган. 

Ўрмон ёнғинларининг жадал тарқалишига иссиқ об-ҳаво ва кучли шамол сабаб бўлмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, қурбонларнинг кўпчилиги Педроган-Гранди аҳоли пункти яқинидаги йўлда ёнғин машиналар ҳаракатланишини тўсиб қўйганда ҳалок бўлганлар. Ёнғин оқибатида яна 20 киши, жумладан 6 ўт ўчирувчи жароҳат олган.

Ёнғин ҳудудига мамлакат президенти Марселу Ребелу ди Соза йўл олган. Publico португал нашрининг хабар беришича, ёнғин ҳалқасида бир неча аҳоли пунктлари қолиб кетган. Одамлар ёнғин тарқалаётган ҳудудларни тарк этишмоқда.  

Кўпроқ янгиликлар