Россияга янгиланган Ravon Gentra етказиб берила бошланди

Технология 18 Июнь 2017 31219

Ravon‘нинг россиялик дилерларига рестайлинг қилинган Gentra машиналари етказиб берила бошланди.

Моделнинг ичи янгиланган. Седаннинг олд панели ва салон қопламаси ўзгарган, янги асбоблар панели ва аудиотизим пайдо бўлган. Бундан ташқари, Ravon’нинг Россиядаги офисида Gentra ЭРА-Глонасс фавқулотда жавоб бериш тизими билан жиҳозлангани маълум қилинди.

Ravon бренди остида Chevrolet’нинг аввалги авлоддаги моделлари ишлаб чиқарилади. Gentra модели Lacetti’нинг ташқи кўриниши ўзгартирилган нусхаси ҳисобланади. Россияга у 1,5 литр ҳажмли 107 от кучига эга бензинли двигатель билан етказилади, мотор 5 поғонали механик ва 6 диапазонли "автоматик" узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.   

Ўтган ой Ravon Gentra’нинг нархи анча тушганди. Агар аввал седан 629000 рублдан 809000 рублгача турган бўлса, эндиликда унинг нархи 539000 рублдан 669000 рублгачани ташкил қилмоқда. Марка матбуот хизматида маълум қилинишича, машина нархини ошириш режалаштирилмаган.  

Gentra’нинг базавий комплектациясида ABS тизими, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, кондиционер, туманга қарши чироқлар ва ташқи ойналар иситгичи мавжуд. Моделнинг топ версиясида аудиотизим, ойна тозалагичлар туриш ҳудудида олд ойна иситилиши, ҳайдовчи ўриндиғида бел тиргаги кўзда тутилган. 

Россияда Ravon машиналари савдоси апрелда мартга нисбатан 26,7 фоизга, майда эса 45 фоизга ошган.

Европа бизнеси уюшмаси маълумотларига кўра, Россияда жорий йилнинг январидан майигача Ravon автомобилидан 3707 та дона сотилган. Gentra’дан ташқари, Россияда Nexia R3 (аввалги Aveo), R4 (Cobalt) ва R2 (аввалги авлоддаги Spark) сотилади.

Кун янгиликлари
IMZO GLASS ойналари қандай қилиб энергияни тежайди?
15:12 / 24.06.2017 8177 Технология
Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
23:58 / 24.06.2017 51 Жаҳон
Бизларни бўзлатиб кетар бўлдинг - алвидо... алвидо, эй Рамазон!
23:54 / 24.06.2017 262 Жамият
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
23:26 / 24.06.2017 681 Жаҳон
Интерпол бош котиби дунёни келажакда кутаётган бош хавфлар қайсилар эканини маълум қилди
23:01 / 24.06.2017 4659 Жаҳон
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
22:31 / 24.06.2017 2242 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
22:30 / 24.06.2017 3229 Спорт
Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар
22:03 / 24.06.2017 2798 Жамият
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
21:09 / 24.06.2017 2138 Жаҳон
Исроил авиацияси Сурия қўшинларига зарба берди
20:52 / 24.06.2017 7933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар