GM Uzbekistan 2016 йилда ўз маҳсулотини жаҳоннинг 26 давлатига экспорт қилди. Компаниянинг Facebook’даги саҳифасида 2016 йилдаги автомобиллар етказиб бериш географияси тақдим этилган.

Жумладан, экспорт МДҲнинг барча мамлакатлари – Россия, Украина, Беларусь, Молдова, Арманистон, Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга амалга оширилган.

Осиёда – Афғонистон, Ироқ, БАА, Иордания ва Ливанга.

Африкада – Сомали, Мадагаскар, Ливия, Сенегал, Тунис, Кабо-Верде, Кот'д Ивуар, Гана, ЖАР ва Нигерияга.

GM Uzbekistan экспорт ҳажмига ойдинлик киритмаган.