Америка компанияси 11 давлатга F-35 қирувчиларини рекорд маблағ эвазига етказиб беради

Жаҳон 19 Июнь 2017 14184
Фото: Flickr

Американинг Lockheed Martin компанияси 11 давлатга 440 та F-35 қирувчисини 37 млрд. долларга етказиб бериш бўйича музокараларни якунига етказмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга асосан хабар берди.

Уларнинг тушунтиришича, қирувчилар нархи якуний эмас, бироқ ҳар бир қирувчининг ўртача қиймати 85 млн. долларга тенг бўлиши мумкин.

Агентликнинг таъкидлашича, келишув 2018-2020 йиллар оралиғида амалга оширилади.

Lockheed Martin вакили “шартномаларни имзолаш бўйича музокараларни муҳокама қилишдан бош тортди”. Харидорлар вакиллари, жумладан АҚШ ҳам, келишув ҳақида ҳозирча изоҳ беришмади.

Манбалар маълумотига кўра, Lockheed Martin’нинг Австралия, Дания, Исроил, Италия, Япония, Нидерландия, Норвегия, Туркия, Жанубий Корея, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари билан учрашуви Балтиморда бўлиб ўтган. Унда 2018 йилда 135 қирувчини, ҳар бирининг нархи 88 млн. доллардан бўлгани ҳолда сотиб олиш режаси муҳокама қилинди.

Кутилишича, харидлар 2019 ва 2020 йилларда йилига 150 самолётга қадар ошиб боради, 2020 йилга келиб ҳар бир қирувчининг ўртача нархи 80 млн. долларга қадар тушиши керак.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар