Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари «ақлли» бўлади

Технология 19 Июнь 2017 96625

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат статусига эга бўлади — у хорижий давлатларда ишлатиладиган ID-карталарга ўхшаш бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнь куни чиқарилган №389-сонли қарорида назарда тутилган, деб ёзади Uz24.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси. Олд томони / Фото: Uz24.uz

Ҳужжатга кўра, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари пластикдан тайёрланади ва жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШ ШИР) ҳамда қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашиш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC смарт-карт) билан таъминланади.

2021 йилнинг 1 январига қадар техник кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар, автотранспортга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш учун ишончнома, фуқаролик мажбурияти суғурта полисига эгалик ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади — улар ҳам NFC чипи ичига киритилади.

Бу ҳужжатларнинг қоғоздаги кўринишини мажбурий тарзда расмийлаштиришни бекор қилади.

Шунингдек, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш жараёни ҳам соддалаштирилди. Қарорга кўра, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчилар фақат паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни тақдим этишса кифоя.

Ички ишлар органлари тизимида ахборот-коммуникация технологиялари хизматини жорий этиш билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмати кўрсатиш Маркази» шуғулланади. Марказ, шунингдек, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, шунингдек, ички ишлар органлари фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга зарур ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси.
Орқа томони / Фото: Uz24.uz
Янги намунадаги автомототранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси. Олд томони. Фото: Uz24.uz

 

Янги намунадаги автомототранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси. Орқа томони. Фото: Uz24.uz
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар