Дубай йўл бошқармаси 2017 йилнинг охирги чорагида учувчисиз ҳаво таксисини синовдан ўтказишни бошлашини эълон қилди. Бу ҳақда бошқарманинг ижтимоий тармоқдаги микроблогида маълум қилинди.  

Синов 5 йил давом этади. Бошқармада таъкидланишича, ҳаво таксиси "хавфсизликнинг энг юқори кўрсаткичларига эга бўлади ва йўловчилар уларда одам аралашувисиз ҳаракатлана оладилар".