Британия бош вазири мусулмонлар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди

Жамият 19 Июнь 2017 2982
Фото: AFP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мусулмонларнинг хавфсизлиги таъминлаш учун барча ишни қилишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости’га ҳукумат раҳбарининг душанбага ўтар кечаси фавқулодда ҳолат юз берган масжидга келганлар билан учрашуви қатнашчиларидан бири хабар қилган.

"Мэй хоним мамлакатдаги мусулмонлар ҳамжамияти хавфсизлигини таъминлаш устида ишлашини айтди. У бунинг учун барча ишни қилишини маълум қилди", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Шунингдек, Лондон ҳокими Содиқ Хоннинг душанба куни маълум қилишича, шаҳардаги масжидлар кучайтирилган тарзда қўриқлана бошланади.

Душанба кунига ўтар кечаси Лондон шимолида фургон тунги ибодатдан қайтаётган мусулмонларга қараб ҳайдаб борилди. Полициянинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 10 инсон жароҳатланди. 48 ёшли оқтанли эркак буни амалга оширганликда гумонланиб қўлга олинди.

"Яқин соатлар ва кунларда, айниқса Рамазон ойи якунланиши арафасида масжидлар ёнида полициячилар сони кўпайтирилади", - деди Хон журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда бу сўнгги уч ойда рўй берган тўртинчи терактга бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар