Эстонияда робот-курьерлар ишга тушади

Технология 19 Июнь 2017 2138

Skype асосчилари уч йил аввал янги Starship Technologies компаниясини очишди ва соатига 6 километр тезликда ҳаракатланувчи робот-курьерларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бу роботлар дунёнинг турли мамлакатларида синовдан ўтмоқда, куни кеча эса Эстония парламенти ҳам мамлакатнинг барча ҳудудларида робот-курьерлардан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Hi-News шу ҳақида хабар берди. 

Барчаси қонуний бўлиши учун робот бир метрдан баланд  бўлмаслиги керак. Роботнинг вазни 50 килограмм билан чегараланади, корпуси эса албатта оқ рангда бўлиши лозим. Робот-курьерда чироқлар ҳам бўлиши зарур. Starship Technologies роботлари бу талабларнинг барчасига жавоб беради. Шундай экан, тез орада бундай курьерлар бутун Эстония бўйлаб товарларни етказиб бериш билан шуғулланиши мумкин. 

Ўтган йилнинг охирида Starship Technologies роботлари турли мамлакатларда синовдан ўтказила бошланди. Ҳозир уларни 60 шаҳарнинг кўчаларида учратиш мумкин, бироқ роботларнинг у ердаги ҳаракатларини тўла қонунли деб бўлмайди, улар имкониятлари жиҳатидан чегараланган. Баъзи мамлакатларгина бундан мустасно. Масалан, Американинг Виржиния ва Айдаҳо штатларида роботларнинг кўчаларда ҳаракатланишинига доир  қонунчиликка тузатиш киритилди, бундан аввал шунга мувофиқ қонун қабул қилинган Сан-Францискода эса, аксинча, роботларнинг хизмати муносиб баҳоланмади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 29018 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 18729 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 333 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 769 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 956 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 1314 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 644 Жамият
Ҳисоблагичлар бўйича "арра қилиш" тизимига чек қўйилмоқда...
23:02 / 28.06.2017 4293 Ўзбекистон
Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда
22:34 / 28.06.2017 2319 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар