Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда РИА Новости ЕИ Кенгаши баёнотига асосан хабар берди.

«Кенгаш 2017 йилнинг 19 июнь куни Қрим ва Севастополнинг Россия томонидан ноқонуний қўшиб олинишига жавобан чеклов чораларини 2018 йилнинг 23 июнь кунига қадар узайтирди», - дейилади идора баёнотида.

Аввалроқ санкциялар муддати 19 июнь куни узайтирилиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқаганди.