Франциядаги парламент сайловларининг 2-тури илк натижалари маълум қилинди

Жаҳон 19 Июнь 2017 1721

Франция президенти Эммануэль Макроннинг "Олға, республика!" ҳаракати Франция парламенти қуйи палатаси – Миллий йиғилишга сайловларнинг 2-турида ишонч билан етакчилик қилмоқда. Бундан мамлакат ички ишлар вазирлиги тақдим қилган илк натижалар дарак бермоқда.   

56,76 фоиз (11,8 млн) бюллетенлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин олинган маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб "Олға, республика!" номзодлари учун 41,25 фоиз сайловчилар овоз берган. Бу борада кейинги ўринларда 22,59 фоиз овоз билан "Республикачилар" партияси, 9,93 фоиз овоз билан "Миллий фронт", 6,24 фоиз овоз билан "Социалистик партия" ва 2,89 фоиз овоз билан "Забт этилмаган Франция" келмоқда. Макрон ҳаракатининг Modem партиясидаги иттифоқдошлари 5,90 фоиз овоз тўплай олди.

Бироқ шу билан бирга бу рақамлар сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаши даражасинигина кўрсатади: Францияда парламент сайловлари мажоритар тизим бўйича ўтади. Унга кўра, депутатлар 577 та бир мандатли округлар бўйича сайланадилар. 1-турда ютиш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак эди, бироқ бунга фақатгина 4 номзод эриша олди. 2-турда эса кўпчилик овоз тўплаган номзод ғолиб бўлади.  

Кун янгиликлари
IMZO GLASS ойналари қандай қилиб энергияни тежайди?
15:12 / 24.06.2017 8290 Технология
Покистондаги ҳужумлар қурбонлари сони 85 кишига етди
00:10 11 Жаҳон
Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
23:58 / 24.06.2017 959 Жаҳон
Бизларни бўзлатиб кетар бўлдинг - алвидо... алвидо, эй Рамазон!
23:54 / 24.06.2017 719 Жамият
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
23:26 / 24.06.2017 855 Жаҳон
Интерпол бош котиби дунёни келажакда кутаётган бош хавфлар қайсилар эканини маълум қилди
23:01 / 24.06.2017 5275 Жаҳон
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
22:31 / 24.06.2017 2426 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
22:30 / 24.06.2017 3443 Спорт
Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар
22:03 / 24.06.2017 2987 Жамият
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
21:09 / 24.06.2017 2212 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар