Jet Airways самолёт бортида туғилган чақалоққа умрбод бепул йўлланма тақдим этди

Жамият 19 Июнь 2017 7775

Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи аёл Саудия Арабистонидан йўлга чиққан самолётда фарзандли бўлди. Аёлни тўлғоқ тута бошлаганида ҳаво кемаси 35 минг фут (10 минг метр) баландликда бўлган. NDTV телеканали шу ҳақда хабар берди. 

Фавқулодда ҳолат якшанба куни Jet Airways авиакомпаниясининг Ад-Даммамдан Коччи томон ҳаракатланаётган самолётида рўй берган. Бу вақтда самолёт бортида 162 нафар йўловчи бўлган. Аёлда тўлғоқ дарди бошланганида самолёт экипажи шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилувчи фавқулодда ҳолат тўғрисида эълон қилган. Шундан сўнг самолёт ўз йўналишини ўзгартириб, Мумбай аэропортида муваффақиятли қўнишни амалга оширган.  

Кералга парвоз қилаётган ҳамшира аёл ва экипаж аъзолари болани дунёга келтиришда ёрдам берган. Самолёт қўнганидан кейин она ва бола маҳаллий шифохонага етказилган. Телеканал маълумотларига кўра, уларнинг аҳволи барқарор баҳоланмоқда. 

Шундан сўнг ҳаво кемаси ўз парвозини давом эттирган.

Авиакомпанияда хабар берилишича, бу Jet Airways самолёти бортида юз берган биринчи шундай ҳолат. Шу муносабат билан болакайга бутун умри давомида ташувчи рейсларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар