Айни вақтда Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» жамоасида тўп сураётган «Челси»нинг собиқ футболчиси Оскар ва «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Ҳалк маҳаллий чемпионат доирасида «Гуанчжоу Фули»га қарши кечган учрашув (1:1) вақтида келиб чиққан жанжалда иштирок этишди.

Жанжални Оскар бошлаган, икки марта тўпни атайлаб рақибга қарата жаҳл билан тепган ва уларнинг жиғига теккан, натижада оммавий муштлашув бошланган. Бразилиялик футболчининг ўзи деярли оёқ остида қолиб кетган.

Ҳалк аввалига вазиятга аралашмай турган, кейинроқ куч билан футболчиларни ажрата бошлаган. Жанжал тинчигач, ҳакам икки томондан биттадан футболчига қизил карточка кўрсатган.

«Шангҳай СИПГ» аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ушбу учрашувда майдонга туширилмаганди.