Ле-Буржеда машҳур халқаро авиасалон ўз ишини бошламоқда

Жаҳон 19 Июнь 2017 4263
Фото: LP/C.G.

Душанба куни Париж яқинидаги Ле-Буржеда Salon du Bourget халқаро аэрокосмик салони очилмоқда. Кўргазма 52-бор ўтказилади ва 25 июнга қадар давом этади.

Салонда 47 давлатдан келган 2370 дан ортиқ экспонентлар иштирок этмоқда, 27 та миллий павильон очилди.

Авиасалоннинг расмий очилиш маросимида Франция президенти Эмманюэль Макроннинг иштирок этиши кутилмоқда. Ташкилотчилар тахминича, амалий кунларда кўргазмага 150 минг киши келади, очилиш маросимига эса – яна 200 минг.

Салоннинг умумий майдони 324 минг кв. метрга тенг, бу 46 та футбол майдони дегани.

Авиасалоннинг ёзги дастурида 33 самолёт иштирок этади. АҚШ ҲҲКнинг F-35 бешинчи авлоддаги қирувчиси, Франциянинг Rafale қирувчиси кўргазмали парвоз қилади. “Катта” самолётлардан эса A400 ҳарбий-транспорт лайнери ва икки палубали A380 кўрсатилади. Бундан ташқари, Airbus ва Boeing’нинг янги авиалайнерлари - A321neo ҳамда B737 MAX 9 осмонга кўтарилади.

Салоннинг статистик экспозициясида 117 учар қурилма тақдим этилади. Улар орасида 99 та самолёт, 16 вертолёт ва иккита учувчисиз бошқариладиган қурилма бор. 

Россия кўргазмага фақатгина макетлар ва реклама материаллари олиб келди. Рус томонининг таъкидлашича, Франция божхона органлари ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотнинг асл намуналарини олиб киришни тақиқлаган.

РФ компаниялари макетларда МиГ-29М/М2 кўп функцияли қирувчиси ва МиГ-35 енгил қирувчиси, кўп нишонли Су-35 қирувчиси ва Су-30МК’нинг турли модификациялари, ўқув-жанговар Як-130 ва машғулотларга мўлжалланган Як-152’ни тақдим этади. Вертолётлар орасида - Ка-52 зарба берувчи разведка вертолёти, зарба берувчи Ми-28НЭ, транспорт-жанговар Ми-35М, енгил кўп нишонли Ка-226Т ва оғир транспортли Ми-26Т2 бор.

Ракеталарга қарши мудофаа воситалари орасида "Антей-2500" зенит ракета тизими, "Бук-М2Э" зенит ракета мажмуаси, "Панцирь-С1" зенит ракета замбаракли комплекс ва ҳаракатланувчи "Верба" бор.

Умуман, Ле-Буржеда энг катта экспозиция Франция томонидан эгалланади. АҚШ иккинчи бўлса, тақдим этилган намуналар ҳажми бўйича учинчи поғонадан Италия, Германия ва Буюк Британия жой олган.

Европанинг Airbus концерни бирданига иккита янгиликни намойиш этади – ўрта магистралли A321neo йўловчи самолёти ва кенг фюзелажли узоқ магистралли A350-1000 лайнери. A350-1000 350 нафар йўловчини 14,5 минг км. масофага қадар олиб бориши мумкин. Airbus мудофаа бўлинмалари салонда A400M ва C295 ҳарбий-транспорт самолётлари, учувчисиз учар қурилмалар қаторини тақдим этади. Бундан ташқари, Airbus’нинг жанговар ва фуқаролик вертолётларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Helicopters филиали ҳам катта экспозицияга эга бўлади. 

Американинг Boeing концерни эса янги авлоддаги B737 MAX 9 лайнерини тақдим этади. Компания Францияга B737 MAX 10 йўловчи самолётини ҳам олиб келиши мумкин. 

Кун янгиликлари
IMZO GLASS ойналари қандай қилиб энергияни тежайди?
15:12 / 24.06.2017 8290 Технология
Покистондаги ҳужумлар қурбонлари сони 85 кишига етди
00:10 11 Жаҳон
Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
23:58 / 24.06.2017 959 Жаҳон
Бизларни бўзлатиб кетар бўлдинг - алвидо... алвидо, эй Рамазон!
23:54 / 24.06.2017 719 Жамият
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
23:26 / 24.06.2017 855 Жаҳон
Интерпол бош котиби дунёни келажакда кутаётган бош хавфлар қайсилар эканини маълум қилди
23:01 / 24.06.2017 5275 Жаҳон
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
22:31 / 24.06.2017 2426 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
22:30 / 24.06.2017 3443 Спорт
Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар
22:03 / 24.06.2017 2987 Жамият
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
21:09 / 24.06.2017 2212 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар