Навбат Левандовскига. У ҳам ўз клубидан хафа

Спорт 19 Июнь 2017 8367

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти Маик Бартель маълум қилдики, польшалик футболчи клубда ўзига бўлган муносабатдан норози.

Ушбу ҳужумчининг ҳисоблашича, клуб ўзининг бундеслига тўпурари бўлиши учун етарлича ёрдам кўрсатмаган. Якунланган мавсумнинг 34-турида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг дубль қайд этди ва Левандовскини 1 голга ортда қолдириб кетди.

«Бавария» ушбу турда «Фрайбург»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди (4:1). Голларни Арьен Роббен, Артуро Видаль, Франк Рибери ва Йозуа Киммиҳ урган, Левандовски фақат охирги голга пас берган.

Агент ўз мижозининг сўзларини келтиради.

«Роберт менга айтдики, уни жамоадошлари қўллаб-қувватламади, мураббий [Карло Анчелотти] унга охирги турда ҳам гол уриб, мавсум бомбардири бўлишига имконияти яратиб бермади.

У бундан жуда қаттиқ хафа бўлган. Мен аввал уни бу аҳволда кўрмаганман. У жамоаси ўзига ёрдам беришидан умид қилганди», – дейди агент Kicker учун берган интервьюсида.

Левандовскининг ўзи ҳам олдинроқ шу мавзуда гапириб ўтганди.

«Ҳозир жаҳлимдан тушганман. Мен жамоа менга ёрдам бермаганидан норози бўлгандим.

Охирги турда улар мени ранжитишди», – деганди футболчи ESPN нашрига.

Қайд этиш керакки, ушбу футболчи ўз клубининг қўллаб-қувватловига эриша олмагани туфайли «Реал»дан кетаётган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар