Президент қарор ва фармойишларининг Конституцияга мос келиши текширилади

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 26354

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди республика президентининг қарор ва фармойишларини конституциявийлигини текшириш билан шуғулланади. Илгари суд давлат раҳбарининг фақат фармонларини текширишга ваколатли эди.

Бу янгилик 2017 йилнинг 1 июнидан кучга кирган «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳақида»ги Конституциявий қонунида  назарда тутилган, деб ёзади юридик фанлари доктори Миравзал Миракулов ўзининг ЎзАда эълон қилинган мақоласида. 

«Конституциявий суд аввал фақат Президент фармонининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ваколатига эга бўлган бўлса, эндиликда бунга қарорлар ва фармойишлар ҳам киритилди. Шунингдек, Конституциявий суд конституциявий қонунлар, халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларнинг имзолангунига қадар Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ваколатига эга бўлди», – деб ёзади Миракулов.  

Жаҳон конституциявий судлари амалиётига назар ташласак, улар «ex-ante», яъни ҳужжат имзоланмасидан аввалги ва «ex-post», яъни ҳужжат кучга кирганидан кейинги назоратни амалга оширади. Ўзбекистонда Конституциявий суд аввал ҳужжат кучга кирганидан кейинги назоратни амалга ошириб келаётган эди. Эндиликда конституциявий қонунлар, халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар имзолангунига қадар дастлабки назоратдан ўтказилади, дея тушунтирилади мақолада. 

Ўзгаришлардан яна бири Конституциявий суд судьяларининг сайланиши билан боғлиқ. Аввал судьялар Президентнинг тақдимига биноан Сенат томонидан суд раиси, раис ўринбосари ва Конституциявий суднинг аъзоларидан иборат таркибда сайланган. Эндиликда Конституциявий суд судьяси Президентнинг тақдимига биноан Сенат томонидан Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан сайланади. 

Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади. Яъни Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосари Сенат томонидан сайланмайди. Раис ва унинг ўринбосарини судьяларнинг ўзлари ичларидан сайлашлари янада демократик табиат касб этади. Бундай ҳолат халқаро стандартларда юксак эътироф этилади. 

Конституциявий суднинг судьялари аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида қасамёд қилиши белгиланган бўлса, энди Сенат мажлисида Конституциявий суднинг судьяси сайланган пайтда қасамёд қилади. Бу оқилона ечим бўлиб, судьянинг қасамёд қилиш вақти аниқлаштирилгани ушбу таомил вақтида бажарилишини таъминлайди. Аввал судьялар қачон қасамёд қилиши аниқ белгилаб қўйилмаган эди.  

Янги қонунда Конституциявий суд судьясининг судьялик лавозимида бўлишига оид ёш цензи белгиланди. Демак, бу борада энг юқори ёш – етмиш ёшни ташкил этади. Конституциявий суднинг судьяси лавозимига номзодга қўйиладиган талабларга кўра, сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассиси бўлган, юксак маънавий фазилатларга ва зарур малакага эга бўлган, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин. 

Ёш цензининг 30 ёшдан 35 ёшга ўзгартирилгани ўзига хос аҳамиятга эга. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ёшда шахснинг билим ва тажрибаси янада ошган, ҳаётга бўлган қарашлари ҳам тўлақонли шаклланиб, муайян ҳажм ва мазмундаги ишларни маромида амалга ошириш имконияти ортган бўлади. 

Қонундаги муҳим жиҳатлардан яна бири – Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасига ўзгартириш киритилди. Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳам бундай ҳуқуққа эга бўлди.  

Конституциявий судга ҳар йили Олий Мажлис палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш ваколатининг киритилиши ҳар томонлама тўғри бўлди, дейилади мақолада.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар