Роналду агентидан «МЮ»га трансфери бўйича шуғулланишни сўради

Спорт 19 Июнь 2017 13666

«Манчестер Юнайтед» «Реал»дан Криштиану Роналдуни сотиб олиши ҳақиқатга яқин.

Машҳур италиялик журналист Жанлука Ди Марцио Sky Sport Italia нашри орқали хабар беришича, 32 ёшли португалиялик футболчи ўз агенти Жорже Мендешдан «МЮ»га ўтиши учун бор чораларни кўришни сўраган.

«ПСЖ» Роналду учун исталган маблағни беришга тайёр бўлиб турибди, аммо бу вазиятда футболчининг истаги биринчи ўринда туради.

Sky Sports нашри манбаси ҳам Роналду  Англияга қайтишни истаётгани ҳақида хабар берган. Аммо «Манчестер Юнайтед»дагилар бу вазиятда хотиржамлик сақлашга ҳаракат қилишмоқда, клубдагилар Серхио Рамос воқеаси такрорланишидан хавотирда.

Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида 2003 йилдан 2009 йилгача тўп сурган, клуб билан 9 соврин қўлга киритган, жумладан Чемпионлар лигаси ғолиблиги ва 3 марта Англия чемпионлиги. Бундан ташқари у илк «Олтин тўп»ни шу жамоада олганди.

«Реал» ҳужумчиси Испания прокуратураси уни 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айблагач, жамоадан кетишга қарор қилди. Роналдунинг фикрича, Мадрид клуби уни етарлича қўллаб-қувватламади ва ҳимоя қилмади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар