Россиянинг Туркиядаги янги элчиси тайинланди

Жаҳон 19 Июнь 2017 3018

Россия президенти Владимир Путин Алексей Ерховни Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимига тайинлади.

Ерхов номзоди май ойида Россия Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланганди.

У шу вақтгача Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимини вақтинча бажарувчиси бўлиб келаётган маслаҳатчи-вакил Сергей Панов ўрнида иш бошлади. 

Ерхов шу кунгача Россия ТИВ таркибида фаолият кўрсатиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги аввалги элчиси Андрей Карлов 2016 йилнинг 19 декабрь куни Анқарада, Россия маданиятига бағишланган кўргазма очилиши вақтида отиб ўлдирилган эди. Ҳужум собиқ полициячи Мавлуд Олтинтош томонидан амалга оширилган, у хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган.

Россия ТИВ бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган, Туркия томони қотил Фатҳуллоҳ Гулен тарафдори бўлганини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 29018 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 18729 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 333 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 769 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 956 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 1314 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 644 Жамият
Ҳисоблагичлар бўйича "арра қилиш" тизимига чек қўйилмоқда...
23:02 / 28.06.2017 4293 Ўзбекистон
Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда
22:34 / 28.06.2017 2319 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар