Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов билан боғлиқ янги зиёратгоҳларда иш қизғин бормоқда

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 53985

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган «Ҳазрати Хизр» зиёратгоҳида кенг қамровли қурилиш ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокими 16 июнь куни журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида атрофлича ҳикоя қилиб берди.

«Ҳазрати Хизр» мажмуасини ягона архитектуравий ансамблга айлантириш учун қуйидаги ишлар амалга оширилади:

- янги мақбара атрофида миллий, яъни «Ҳазрати Хизр» мажмуаси атрофидаги айвонларга уйғун тарзда янги айвонлар барпо этиш;

- мажмуанинг ягона ансамбль сифатида ўзаро муштараклигини таъминлаш учун зиёратга чиқиш ва тушиш йўлакларини пасайтиришнинг архитектуравий ечимини топиш, чиқиш ва тушиш йўлакларининг атрофини миллий услубдаги мармар панжаралар билан ўраш, қариялар чиқиб тушиши учун замонавий лифтлар ўрнатиш;

- йилнинг тўрт фаслида ҳам зиёратга келувчиларга қулай бўлиши учун намоз ўқиш жойлари, таҳоратхона, эҳсон қилиш жойи, дам олинадиган сўрилар қуриш ва атрофдаги йўлакларни таъмирлаш, автомобиллар тўхташ жойи ва зиёратчиларнинг юриб келиши учун алоҳида қулайликлар яратиш, йўлнинг иккала томонидаги қабристон деворларини қайта қуриш ва ободонлаштириш бўйича комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

- Тошкент кўчаси бўйлаб жойлашган «Шоҳи Зинда» қабристони деворини тасдиқланган лойиҳа асосида реконструкция қилиш, йўлакларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқлар ижроси ўз вақтида амалга оширилмоқда.

«Ҳазрати Хизр» зиёратгоҳида қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш бош пудратчи «ТошБошПланЛИТИ» давлат унитар корхонаси, қурилиш бўйича бош пудратчи ташкилот — «Сармоя қурилиш сервис» МЧЖ томонидан; ҳожатхона, таҳоратхона, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан, Тошкент, Рудакий, Шоҳи Зинда ва Воҳид Абдуллаев кўчаларини реконструкция қилиш ва кўприк қуриш Республика йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. «Ҳазрати Хизр» мажмуасида мақбара комплекси қурилиши бўйича пудратчи ташкилот «Трест-12» билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси ўртасида 12 млрд. 420 млн. сўмлик шартнома имзоланган.

Самарқанд шаҳридаги «Йўлбарслар хиёбони»да Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан ҳудудда мавжуд бино ва иншоотлар бузилиши билан боғлиқ маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг қарори талаблари асосида тўлаб берилишини таъминлаш масаласи ҳам белгиланган тартибда олиб борилмоқда.

И.Каримов ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан «Йўлбарслар хиёбони»да 50 та нотурар жой объектлари тўлиқ бузилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда мулк эгаларига 4 млрд. 270 млн. сўм товон пули баҳоланган.

Анжуманда шаҳар ҳокими В.Раҳимов «Йўлбарслар хиёбони»даги 2 та йўлбарс ҳайкалини ҳам шаҳарнинг бошқа ҳудудига кўчириш ҳақида шаҳар ҳокимининг қарори чиққани, улар Руҳобод майдонига кўчирилиши аниқ бўлганини айтиб ўтди.

Ш.Шокиржонов

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар