У Кореяга ишлаш учун одам юбормоқчи эди, ўхшамади...

Жамият 19 Июнь 2017 12014

Ўзбекистон Республикаси МХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти вилоят бошқармалари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ўз нафсини халқ манфаатидан устун қўйиб, коррупция билан шуғулланиш ҳолатлари бўйича олинаётган ариза ва шикоятлар қонун устуворлигида кўриб чиқилмоқда. Ноқонуний ҳаракатлар содир этганларга нисбатан тегишли чоралар кўриляпти.

Фарғона вилоят миллий хавфсизлик хизмати ва департамент ходимлари томонидан Қува туманида яшовчи фуқаро Муталиевнинг марғилонлик Муаззамовни Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига беш минг АҚШ доллари сўрагани ҳолати бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Бевосита холислар кузатувида Муталиев 5 минг эмас, дастлабки 4 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳозирда унинг ҳаракатлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноят кодексининг тегишли моддалари билан кўриб чиқилмоқда.

Фуқаро Назирова миллий хавфсизлик хизматининг Қува туман бўлимига қилган мурожаатида Фарғона шаҳрида яшовчи Ан Чан Нам исмли шахс Кореянинг Ўзбекистон элчихонасидаги танишлари орқали ўзи ва жияни Холдоровни Корея Давлатига ишлаш учун жўнатиш эвазига ҳар биридан 3 минг АҚШ доллари жами 6 минг доллар талаб этганини маълум қилиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Ҳолат бўйича тузилган тезкор тергов гуруҳи эса Қиргули мавзесидаги “Тошкент” кафесида Ан Чан Намни кимёвий ишлов берилган долларларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан бирга қўлга олган. Ҳолат юзасидан жиноят кодекисининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 28- ва 211-моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари давом эттириляпти.

Махсус хизматлар томонидан коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Аҳрор Зиё, Фарғона

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар