Ўзбекистон мобиль операторлари учун янги қоидалар: айнан нималар учун пул тўланади?

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 42477

Ўзбекистонда мобиль операторлар томонидан кўрсатиладиган бепул хизматлар рўйхати аниқланди. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган операторлар учун янги қоидаларда тақдим этилган.

Оператор томонидан кўрсатиладиган бепул хизматларга қуйидагилар киради:

1) оператор томонидан тақдим этиладиган мобиль алоқа хизматлари тўғрисида ахборот бериш;
2) операторнинг мобиль алоқа тармоғининг хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;
3) мобиль алоқа хизматларига тарифлар тўғрисида ахборот бериш;
4) абонент шахсий ҳисоб рақамининг ҳолати тўғрисида ахборот бериш;
5) бепул кўрсатиладиган ахборот-маълумот хизматлари тўғрисида ахборот бериш;
6) оператор ва унинг филиалларининг реквизитлари, жойлашган ўрни ва иш тартиби тўғрисида ахборот бериш;
7) абонентдан техник носозликлар, SIM-карта ёки абонент қурилмаси йўқолганлиги (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун), абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш;
8) мобиль алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти тўғрисида ахборот бериш.

Бепул ахборот-маълумот хизматларининг рўйхати оператор томонидан мустақил кенгайтирилиши мумкин.

Оператор ўз абонентларига бепул асосда телефон қўнғироғи орқали бепул ахборот-маълумот хизматларидан фойдаланишни таъминлаши керак. Оператор пуллик ахборот-маълумот хизматларининг рўйхатини мустақил равишда белгилайди.

Оператор тақдим этиладиган хизматлар, уларни тақдим этиш ва мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тартиби, ушбу хизматларга тарифлар, мобиль алоқадан фойдаланишда чекланишлар тўғрисида абонентларни, шунингдек мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномани тузиш истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилишга мажбур.

Хизматларнинг пуллик эканлиги тўғрисида абонентларни олдиндан хабардор қилмасдан айрим пуллик хизматлар учун тўлов ундирилган ҳолда ушбу хатти-ҳаракат кўрсатилмаган хизматлар учун ундирилган тўловга тенглаштирилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 29018 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 18729 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 333 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 769 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 956 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 1314 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 644 Жамият
Ҳисоблагичлар бўйича "арра қилиш" тизимига чек қўйилмоқда...
23:02 / 28.06.2017 4293 Ўзбекистон
Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда
22:34 / 28.06.2017 2319 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар