2100 йилга бориб Ер шари аҳолисининг 74 фоизини аномал иссиқлик тўлқини қамраб олади

Жамият 20 Июнь 2017 14161
Фото:AP Photo / Manish Swarup

Келгуси юз йилликнинг бошига бориб, Ер шари аҳолисининг тўртдан уч қисми доимий иссиқлик тўлқинлари ҳукмрон бўлган ҳудудларда яшайди. Nature Climate Change журналида чоп этилган мақолада олимлар шундай маълумот билан бўлишишди.

"Ҳодисалар ривожининг эҳтимолий вариантлари рўйхати келгусида мунтазам қисқариб боради. Иссиқлик тўлқини ҳақида гапирадиган бўлсак, даҳшатли ва жуда даҳшатли сценарийлар ўртасида танлашимиз мумкин. Кўплаб одамлар ҳозирги даврнинг ўзидаёқ аномал иссиқлик таъсири натижасида ҳаётдан кўз юммоқда ва ҳатто иқлимнинг ўзгариши билан курашиш ҳам келгусида бундай вазиятлар қурбонлари сонининг ўсишидан қутқара олмайди", - дейди Маноадаги Ҳавайи университети олими Камило Мора. 

Глобал исиш асоратларидан бири "экстремал об-ҳаво", яъни қишда аномал иссиқ ва ёзда аномал совуқ ҳарорат, иссиқлик тўлқинлари, ҳафталик сел ёмғирлари, қурғоқчилик ва бошқа феноменлар даври ҳисобланади. 

Академик Игорь Моховнинг таъкидлашича, бундай ҳодисалар частотаси келгусида фақат ўсиб боради ва улар борган сари каттароқ ҳудудларни қамраб олади. Ғарбий иқлимшуносларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ўлим ҳолатларининг кескин кўпайишига олиб келади - ёзда иссиқликнинг ҳар бир "ортиқча" ҳарорати ҳалок бўлаётганлар сонини 5 фоизга оширади. 

Мора ва унинг ҳамкасблари инсоният глобал исишдан сақланиш чораларини кўрмаган тақдирда 2100 йилга бориб иссиқлик тўлқини билан боғлиқ вазият қандай ўзгариши ва улар тўлиқ амалга оширилган тақдирда қандай ўзгаришлар кутилишини аниқлашга қарор қилишди. 

Ўтказилган тадқиқот натижалари 2100 йилга бориб, сайёра аҳолисининг 74 фоизи ҳар иккинчи ёз мавсумида нафақат юқори  ҳарорат, балки юқори намлик даражаси қайд этиладиган ҳудудларда яшашини кўрсатди. Бу эса инсон танасининг тер чиқариш орқали совушига ҳалақит беради.

Нью-Йорк ва Москва каби баъзи шаҳарларда аномал иссиқлик даври 50 кунча давом этади. Тропик ва экваториал минтақалар янада кўпроқ жабрланади. Ҳиндистон, Бразилия ва Жануби-Шарқий Осиёнинг деярли бутун ҳудуди юз йиллик охирига бориб инсонлар яшаши учун яроқсиз аҳволга келади. 

Агар дунёнинг етакчи давлатлари Иқлим бўйича Париж келишуви ва глобал исиш билан курашишга йўналтирилган бошқа чоралар ижросидан тўлиқ воз кечса, келгусида  иссиқлик уриши, юрак хуружи ва тананинг қизиши натижасида юзага келувчи бошқа касалликлар натижасидаги ўлим ҳолатлари даражаси кескин ошади. 

Бошқа бир томондан, Мора ва унинг ҳамкасбларининг тан олишича, бу чораларнинг амалга оширилиши "аномал иссиқлик" зонасининг кенгайишини тўхтата олмайди, шунчаки бу жараённи бироз секинлаштиради холос.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар