АҚШ бомбардимончилари КХДР билан қарама-қаршилик фонида Жанубий Кореяга юборилди

Жаҳон 20 Июнь 2017 13671
Фото: Рёнхап

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B товушдан тез ҳаракатланувчи бомбардимончиси Жанубий Кореядаги машқларда иштирок этмоқда. Улар ўз бортида ядро қуролини ҳам олиб юриш имкониятига эга, деб хабар берди «Рёнхап» агентлиги.

Таъкидланишича, Сеул томондан машқларда F-15K қирувчилари қатнашади.

«B-1B иккита бомбардимончиси бугун Корея ярим оролига етиб келди ва бизнинг F-15K қирувчиларимиз билан қўшма машқларда иштирок этмоқда», - дейилади хабарда.

Агентлик маълумотига кўра, Америка самолётлари Канвондо вилоятидаги Пхильсон полигонида машғулотлар давомида бомбалар ташлайди.

Кўпроқ янгиликлар