2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда қуйидагилар назарда тутилди:

- аҳолининг сифатли ва самарали ихтисослаштирилган тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтиришга йўналтирилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
- Республика марказларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

- ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

- аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш.