Америка ва британиялик олимларнинг кўрсатишича, XXI аср охирида Ер сайёраси аҳолисининг тўртдан уч қисми ҳалокатли даражадаги иссиқ об-ҳавога дуч келади. Бу борадаги тадқиқот Nature Climate Change журналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда The Independent.

Олимларнинг бундай тахминлари, атмосферага чиқарилувчи иссиқ газлар ҳажми қисқармаса ҳақиқатдан рўй беради. Акс ҳолда эса ҳалокатли жазирама об-ҳавога сайёра аҳолисининг тахминан ярми дуч келади. Энг мураккаб об-ҳаво сайёранинг тропик туманларида кузатилади.

Олимларнинг фикрича, иқлим шу даражада тез ўзгариб бормоқдаки, кишилар янги шароитларга мослашишга улгурмаяпти. Айни дамда, муаллифлар тахминига кўра, жазирама об-ҳаводан сайёра аҳолисининг учдан бир қисми азият чекмоқда.

Мутахассислар бундай хулосаларга кишиларнинг жазирама об-ҳаво туфайли ўлим топиши статистикасига бағишланган 1,9 мингдан ортиқ тадқиқотни таҳлил қилиб келишди. Маълумотларга кўра, 2010 йилда Москвада иссиқ ҳаво сабаб 10,8 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 2003 йилда Парижда – 4,9 минг, 1995 йилда Чикагода – 740 киши.