Интернетда июнь ойида сунъий йўлдош томондан суратга олинган АҚШнинг Суриядаги янги ҳарбий базаси суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда твиттердаги Already Happened аккаунтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, янги база Иордания чегараси яқинида барпо этилмоқда. 

АҚШ Сурия жанубида ўз мавжудлигини секин-аста кенгайтирмоқда. Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги маълум қилганидек, янги база Пентагоннинг таянч пункти жойлашган Ат-Танфадан 60-70 км узоқликда қурилмоқда. Бу орада АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари база қурилаётгани ҳақидаги ахборотни рад этмоқдалар.