Ироқнинг Мўсул шаҳрида мина портлаши оқибатида бир гуруҳ журналистлар, жумладан франциялик 3 журналист жабрланди. Улардан бири ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Le Mond нашри.

Ҳалок бўлган журналистнинг исми Стефан Вильнёв бўлган. Портлаш оқибатида шунингдек курд журналисти Бахтиёр Ҳаддод ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳақдаги маълумотни твиттерда жароҳатланган французлардан бири Самуэль Форе маълум қилди. У ҳамкасблари ўлимидан изтиробдалигини айтган.  

Le Mond маълумотларига кўра, айни вақтда Форе Бағдодга эвакуация қилинган. Мўсулда журналистлар шаҳар учун жанг олиб бораётган Ироқ махсус кучларига ҳамроҳлик қилаётган бўлганлар.