Канадалик 97 га кирганини 500 метр баландликдан сакраш билан нишонлади

Жамият 20 Июнь 2017 4720
Фото:CBC.ca

Канадалик Гарри Уэйлен ўзининг 97-туғилган кунини Торонтода жойлашган CN Tower биносидан сакраш билан нишонлади. Унга қизи ва икки нафар набираси ҳамроҳлик қилган. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда. 

Уэйлен учун 500 метрли бинодан сакраш машқи биринчиси эмас, у бундан аввал 92 ёшида ана шу бинодан арқон ёрдамида сакраган эди. У ўзининг ўшандаги суратларини Twitter’даги саҳифасига жойлаштирган.

Канадаликнинг айтишича, у узоқ йиллар қурилиш соҳасида ишлаган. Айниқса, осмонўпар бинолар қурилишида. Шунинг учун у баландликдан қўрқмаслигини таъкидлаган.

Уэйленнинг саломатлиги яхши, бу ҳам унга хавфли машғулотига ёрдам берган. “Сўнгги бор қачон аспирин истеъмол қилганимни эслолмайман”, — деди у.

Канадалик 100 ёшини ҳам ҳудди ана шундай нишонлаш ниятида.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар