Autodato портали Kia’нинг янги йўлтанламаси илк тасвирларини эълон қилди. Stonic модели дизайн бўйича Корея маркасининг биронта бошқа моделига ўхшамаган.

Афтидан янги йўлтанламас Hyundai’нинг янги кроссовери - Kona негизида ишлаб чиқилган. Уларнинг ўлчамлари ҳам жуда ўхшаш. Kona’да бу 4165 миллиметр узунлик, 1800 миллиметр кенглик ва 1550 миллиметр баландлик (ғилдирак базаси 2600 миллиметрга тенг).

Йўлтанламас ташқи қиёфаси радиатор панжарасининг ноодатий шакли ва “рангли” том билан ажралиб туради. 

Stonic салон дизайни бўйича ҳам Hyundai’га ўхшамайди. Kia’да олдинги панель умуман бошқа ва мультимедиали тизим дисплейи ўзгача тарзда безалган.

Йўлтанламас мотори Hyundai Kona’га ўхшаб кетади. Бозорга қараб у икки литрли бензинли, «турбо тўртлик», литрли «учталик», шунингдек, ҳажми 1,6 литр бўлган дизелли қурилма билан таклиф этилади. Мотолардан баъзилари тўла узатма билан ҳам уйғунлашиши мумкин.

Кутилишича, Kia Stonic виртуал премьераси 20 июнь куни бўлиб ўтади. Кенг оммага эса йўлтанламас Франкфуртда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган автошоуда намойиш этилади.