Олий лиганинг 14-тури доирасидаги яна бир учрашув Фарғонада, маҳаллий «Қўқон-1912» ва Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ фарғоналиклар жамоаси 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган.

Эътиборли жиҳати, ўйин ҳаками Нўъмон Ҳасанов шогирдлари дарвозасига икки марта пенальти белгилаган, биринчи бўлим вақтида меҳмонлар жамоаси сардори Санжар Рашидов зарба беришда адашган, иккинчи бўлимда Сардор Эминов пенальтидан ҳисобни қисқартирувчи голни урган. Пенальтидан гол ура олмаган Санжар Рашидов эса 78-дақиқада жиззахликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган. Лекин бу футболчи ўйинни охиригача тугата олмаган, 82-дақиқада у майдондан четлатилган, Даврон Файзиев шогирдлари ўйиннинг қолган қисмида ҳисобни ўзгартира олишмаган 2:3.

Бу натижадан кейин «Қўқон-1912» 26 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда, «Сўғдиёна» эса 14 турда 17 очко жамғарган ва 12-ўринда жойлашган.

Олий Лига, 14-тур
«Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 3:2
Голлар: Мурод Ҳолмуҳаммедов (16, пенальти), Суҳроб Бердиев (24), Филип Райевац (45) - Сардор Эминов (57, пенальти), Санжар Рашидов (78).
«Қўқон-1912»: Никита Рибкин, Жамшид Ҳасанов, Носир Отақўзиев (58, Сидоров), Жавоҳир Сидиқов, Суҳроб Бердиев, Иброҳим Раҳимов (46, Акрамов), Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов, Руслан Мелзеддинов, Филип Райевац.
«Сўғдиёна»: Шоҳрух Эшбўтаев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орипов, Ғулом Ўрунов (46, Баҳодиров ), Санжар Рашидов, Суҳроб Қобилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Достон Абдураҳмонов, Сарвар Жўраев, Сардор Эмминов.
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Санжар Рашидов (35).
Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (58).
Четлатишлар: Сардор Қулматов (82), Санжар Рашидов (82).