LG компанияси инновацияларнинг доимий ривожига интилиб, LG G6 смартфони учун дастурий таъминотнинг янгиланишини чиқармоқда, шунингдек, G сериядаги янги моделни тақдим этмоқда.

LG Electronics компанияси кейинги ойда LG G6 смартфонининг функционал имкониятларини кенгайтириб, маълумотлар ҳимояси бўйича янги функциялар қўшади ва фойдаланувчи интерфейсини яхшилайди. Қўшилган имкониятлар орасида – «Смартфонни юзни таниш ёрдамида очиш», «Энергия сарфини иқтисод қилиш» ва «Камера объективининг тўсилиб қолгани ҳақида огоҳлантириш». Улардан чиқарилган қурилмаларда «прошивканинг» янгиланиш имконияти пайдо бўлганидан сўнг фойдаланса бўлади, шунингдек, LG G6 барча янги смартфонларда аввалдан ўрнатилади. Бундан ташқари, LG компанияси янги модель - LG G6+’ни тақдим этади. У катталаштирилган хотира ҳажмига эга ва товушни фақатгина юқори сифатда чиқаради.

LG компанияси томонидан ишлаб чиқилган юзни таниш орқали маълумотлар ҳимояси функцияси бозордаги шунга ўхшаш технологиялардан фарқли равишда, ишлашда жуда қулайдир. LG G6 эгаси смартфонни юзига яқинлаштириш орқали очиши мумкин. Бунда қандайдир тугмаларни босиш талаб этилмайди. Смартфон тасвирни қурилма хотирасига аввал киритилгани билан автоматик тарзда солиштиради ва очилади. Одатда, бунга бир сониядан камроқ вақт кетади. Камера телефон фақатгина юзга яқинлашганда фаоллашади, шунинг учун аккумулятор ортиқча ишлатилмайди.

LG G6 смартфонида процессорнинг яхшиланган архитектураси сабаб, «Энергия сарфини иқтисод қилиш» янги функцияси жорий этилди. У бошқа иловалар билан ишлаш қулайлигини оширади ҳамда аккумуляторга қўшимча юклама келтирмайди ва алоқа каналини банд қилмайди. 

«Камера объективининг тўсилиб қолгани ҳақида огоҳлантириш» функцияси фотоҳаваскорларга объективга бармоқ билан тасодифан тегиб кетиб, ажойиб суратни йўққа чиқармасликка ёрдам беради. LG G6 камераси жуда кенг кўриш бурчагига эга, шунинг учун съёмка пайтида объективга смартфон эгасининг бармоғи тасодифан тушиб қолиши ҳам мумкин. Янги функция кадрда шундай ҳолат юз берса, экранга съёмкадан аввал огоҳлантириш чиқаради.

LG компанияси янгиланган «прошивкадан» ташқари, икки рангда LG G6’ни чиқаришни бошламоқда: Денгиз тўқ-кўк ва Тўқ-тилла ранг. Янги смартфонлар корпусининг орқа панели оптик эффект яратувчи махсус юпқа парда билан қопланади. Диагонали 5,7 дюйм бўлган FullVision дисплей ингичка қора рамка билан безалган, у қурилмага ноёб ташқи қиёфа беради.

LG G6+ янги модели аввал LG G6’да амалга оширилган инновацияларни мерос қилиб олди, ҳамда 128 ГБ.лик хотира ҳажми билан жиҳозланади. Комплектда фойдаланувчилар смартфонга ўрнатилган 32-битли Hi-Fi Quad РАЎ томонидан чиқариладиган товушнинг юқори сифатидан баҳраманд бўлишлари учун B&O PLAY қулоқчинлари ҳам бор. Қатор давлатларда смартфон симсиз қувватлантириш функцияси билан тақдим этилади.

«Биз G сериядаги смартфонларни ҳар доим энг долзарб технологиялар билан жиҳозлашга ҳаракат қиламиз. Улар, бизнинг фикрча, жуда кўплаб фойдаланувчиларга манзур бўлади, - дея таъкидлаб ўтди LG Electronics Mobile Communications Company компанияси президенти Жуно Чо. – Янги функциялар ва корпус рангларига эга LG G6+’нинг пайдо бўлиши фойдаланувчиларга смартфон харид қилишда янада кўпроқ танлов имкониятини беради».

«Прошивканинг» янгиланиши ва LG G6+’нинг савдога аниқ қачон чиқарилиши ҳар бир давлатда алоҳида маълум қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида