Ўзбекистон Олий лигасининг 14 – туридан ўрин олган учрашувлар якунига етди.

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ўйиндаги голлар Икром Алибоев (18) ва Муроджон Бобожонов (56) ҳисобига ёзилди.

Бу ғалабадан кейин «темирйўлчилар» очколари сонини 32тага етказган ва турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлаган. Жамоа иккинчи ўриндаги «Қўқон-1912»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Динамо» эса 18 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда жойлашиб турибди.

«Шўртан» эса Ғузорда Тошкентнинг «Обод» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби эса «Олмалиқ»қа қарши учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Ўйиннинг 83-дақиқасида Неманья Йованович гол уриб, мезбонларни олдинга бошлаганди, аммо ўйин охирида меҳмонлар вакили  Шоҳназар Норбеков жавоб голини урди.

Бу натижалардан кейин «Навбаҳор» 19 очкоси билан 8-ўринда, «Олмалиқ» 4-ўринга кўтарилган (23 очко), «Шўртан» (15 очко, 14-ўрин) ва «Обод»(9 очко, 16-ўрин) турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган.

Олий Лига, 14-тур
«Локомотив»  – «Динамо» 2:0 (1:0)
Голлар: Икром Алибоев 18, - 1:0.Муроджон Бобожонов 56, - 2:0.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Саламат Қутибоев, 52), Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев, 80), Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Муроджон Бобожонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Азиз Омонов (Салим Мустафоев, 57)
«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов (Искандар Холмирзаев, 72), Жавоҳир Қаҳрамонов (Сардор Сулаймонов, 61), Абдумалик Абдуллаев, Раду Рогак, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов (Саиджамол Давлатжонов, 46), Амиржон Сафаров

«Шўртан» – «Обод» 2:0 (2:0)
Голлар: Игорь Таран 9, - 1:0. Зафар Полвонов 26, - 2:0.
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Жамол Отақулов (Ғулом Раҳмонов, 58), Игорь Таран, Зафар Полвонов, Лазиз Убайдуллаев, Умар Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Элдор Бойматов, Маъруфхон Муродов (Қадамбой Нурметов, 46), Сардор Собирхўжаев (Олимжон Каримов, 86), Отабек Нарзуллаев
«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Аброр Хусинов, Анвар Ғофуров, Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Жаҳонгир Омонов, Миршоҳид Олимов, Сардор Қаҳҳоров, Наврўзбек Хаипов (Тимур Васильев, 23), Аббос Саидкаримов (Суннат Эрматов, 47)

«Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:1 (0:0)
Голлар: Йованович (83), Шоҳназар Норбеков (90+2).
«Навбаҳор»: Асилбек Аманов, Ойбек Қиличев, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Алишер Мирзаев, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азизбек Турғунбоев, Неманья Йованович.
«Олмалиқ»: Хуршид Хўжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Шохназар Норбеков, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Ғулом-Хайдар Ғуломов, Рахматулло Бердимуродов, Игорь Йелич, Хуршид Мухторов.