1 августдан Малайзияда ягона сайёҳлик солиғи киритилаётгани маълум қилинди. Унинг қиймати сайёҳлар яшайдиган меҳмонхона тоифасига боғлиқ бўлади.  

Жумладан, 5 юлдузли меҳмонхонада яшашнинг ҳар бир куни учун сайёҳнинг миллатидан ташқари ушбу солиқ 20 Малайзия ринггитини (4,5 доллар) ташкил қилади. 4 юлдузли меҳмонхонада тўхтаганлик учун 10 риннгит  (2,2 долларга яқин), 3 юлдузли ва ундан пастроқ меҳмонхонада яшаганлик учун 5 ринггит солиқ тўланади.

Малайзия оилаларида яшовчилар, диний муассасаларга қарашли жойларда бўлганлар, тижорат билан шуғулланмайдиганлар ҳамда хоналари сони 10 тадан камроқ иншоотларда яшовчи сайёҳлар солиқ тўлашдан озод этиладилар.