Меъморлар танлови: Дунёнинг энг кўркам 22 биноси (фотожамланма)

Lifestyle 20 Июнь 2017 24793

Нафақат тасвирий санъат намуналари ва ҳайкаллар, балки биноларни ҳам санъат асари деб аташ мумкин. InsiderPro меъморлар танловига кўра энг кўркам ва ажойиб 22 бино сурати билан бўлишди.

 

Афинадаги Парфенон, Греция

"Бу - меъморий гўзаллик квинт­эс­сен­цияси. Дорик ордер, катта масофадан тикка кўринадиган энтазис (устунларнинг бироз қийшиқлиги)дан фойдаланиш... бинонинг тепаликда жойлашуви - буларнинг бари меъморчилик асосларига айланди. Биз улардан бугунга қадар фойдаланамиз ва уни янада такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз".

Тара Имани, Tara Imani Designs фирмаси асосчиси

 

Бразилия миллий конгресси, Бразилиа

"1974 йилда менинг олим отам бизни Бразилиянинг янги пойтахтига олиб борди. Ўшанда у кўплаб меъморчилик шайдоларининг фикру хаёлини эгаллаб олганди. Ле Корбюзье услубидаги даҳалар қуш шаклида лойиҳалаштирилган эди. Турар-жойлар "қанотлар"да жойлашганди. Асосий "тана"сида элчихоналар, ҳукумат идоралари, маданий ва диний муассасалар ўрин олганди".

Жулия Донохо, бош муҳандис ва Equinox Design and Development компанияси лойиҳалари раҳбари

 

Сан-Паулу санъат музейи, Бразилия

"Жуда дадил дизайн. Музей 1968 йилда лойиҳалаштирилган ва бетон ҳамда шишадан қурилган. Бино икки томондаги устунларгагина таянган. Лойиҳани меъмор-аёл ишлаб чиққани менга хуш ёқди".

Да­ма­рис Хол­линг­сворт, DLR Group компанияси лойиҳалари раҳбари

 

Пекиндаги тақиқланган шаҳар ибодатхонаси, Хитой

"Дизайн ўлчамлари, мустаҳкамлиги, комлекс тузилиши ва бир вақтнинг ўзида оддий шакллари билан ҳайратга солади. Менинг бобом меъморчилик келгуси авлодга хабарчи сифатида хизмат қилади, деб айтган. Бу бутун бошли цивилизациянинг маданий капсуласидир".

Роза Шэн, Bohlin Cywinski Jackson фирмасининг катта меъмори

 

Флорида Политехника университети қошидаги Инновациялар, илм-фан ва технологиялар маркази, АҚШ

"Мен Сантья­го Ка­ла­тра­вада ишлаб, университет шаҳарчаси лойиҳасини ишлаб чиқарувчилар жамоасига қўшилдим. Мен Инновациялар, илм-фан ва технологиялар марказининг нафақат бетакрор меъморчилигига мафтун бўлдим, балки бу маскан ва Лейкленд аҳолиси билан қандайдир боғлиқликни ҳис қилдим -  бу ерда менинг отам улғайиб ўсган, шу боис мен ота-онамни кўриш учун тез-тез келиб тураман".

Ма­ри­ка Мак­Кил, Studio MM раҳбари

 

Хубертуснинг Амстердамдаги уйи, Нидерландия

"Бино ёлғиз оналарни қабул қилиб, уларни муҳофаза қилган муассаса учун бироз каттароқ ва ранг-баранг кўринишга эга. Бу - пўлат, шиша ва бетондан бунёд қилинган модернистлар лойиҳаси. Шундай бўлса-да, унда анънавий қўшни биноларга ҳурмат белгилари ҳам кўзга ташланади".

Рэнжи Дойч, Deutsch Insights компанияси раҳбари ва Иллинойс Университети профессори

 

Нью-Йоркдаги Эмпайр-Стейт-Билдинг, АҚШ

"Мен олти ёшимдан меъмор бўлишни орзу қилганман - бунга қисман шу бино сабабчидир. Ота-онамиз бизни машинага ўтказиб, Ривер-роуд ҳамда Шарқий бульвар бўйлаб сайр қилдиришарди ва биз Манхэттен манзарасидан завқ олардик. Антенна шаҳарнинг миллионлаб аҳолиси учун қабулни яхшилаб, бинонинг қадрини янада оширди".

Уи­льям Мар­тин, WJM Architect студияси асосчиси

 

Нитеройдаги Замонавий санъат музейи, Бразилия

"Сув устида жойлашган музейга яхшилаб назар солинса, яқин орада ўсувчи гулларга ҳамоҳанглик сезилади. Музейга ажойиб пушти йўлак орқали кириб борилади. Ҳойнаҳой, бу бинога олиб борувчи энг гўзал йўлак бўлса керак: оддий ва нафис..."

Питер Эксли, Чикаго Санъат институти профессори ва "Меъморчилик - бу қизиқ" лойиҳаси асосчиси

 

Осакадаги Ёруғлик черкови, Япония

"Тадао Андо оддий ва кенг шаклларни гўёки кун давомида рақс тушаётган чироқ ўйини билан уйғунлаштирувчи бетакрор бинони ярата олган. Очиқ кенглик ўртасидаги черков инсонда ноёб, сеҳрли ҳиссиётларни уйғотади".

Фрэнк Кунья III, FC3 Architecture + Design компаниясининг бош директори ва етакчи меъмори

 

Шарқий Англиядаги Ишбилармонлик маркази, Норидж, Буюк Британия

"Марказ ажойиб меъморчилик ва органик дизайн намунаси ҳисобланади. У ўз даврида тасаввур чегараларини кенгайтиришга уринган бинолар орасида жойлашган".

Бен Адам-Смит, House Planning Help компанияси асосчиси

 

Барселонадаги Каса-Мила, Испания

"Каса-Мила чизиқлар жўшқинлиги, эртакнамо кўриниши билан кишиларни ҳайратга солади. Бу турар-жой ўз хусусиятларига кўра ноёб ҳисобланади".

Кларк Манус, Heller Manus Architects бош директори ва Америка меъморлар институтининг собиқ президенти

 

Форт-Уэртдаги Кимбелла бадиий музейи, АҚШ

"1974 йилда қурилган бу музей бадиий галереяларнинг табиий ёритилиши концепциясини олдиндан белгилаб берган. У модернистик услубнинг ёрқин намунаси ҳисобланади".

Боб Бор­сон, Malone Maxwell Borson Architects'нинг етакчи меъмори

 

Милл-Ран шаршараси узра қад кўтарган уй, АҚШ

"Ўрмон юрагига кўчирилган соф модернистик шакллар. Мен бу бинони деярли ҳеч қачон суратларда кўринмайдиган бир жиҳати учун яхши кўриб қолганман. Бу - уйга элитувчи йўлак. Сиз қалин ўрмондаги тор қишлоқ йўли бўйлаб узоқ юрасиз - ва ниҳоят, кўз ўнгингизда ажойиб уй пайдо бўлади".

Брюс Тер­нер, мустақил меъмор, Нью-Жер­си

 

Филадельфиядаги Барнс фонди музейи, АҚШ

"Бу анча машҳур ва эҳтимол, жуда кўп зиёрат қилинган жойлардан бири. Шундай бўлса-да, бинони ўз кўзингиз билан кўрганингизда ҳайрат ҳисси қамраб олади".

Ли Ка­ли­сти, Calisti Architecture and Design асосчиси

 

Роншандаги Нотр-Дам-дю-О, Франция

"Бино дадил, новаторлик дизайни билан ажралиб туради. У ўтмишдан миннатдор бўлиб, келажакка боқаётгандек тасаввур уйғотади".

Жо­на­тан Браун, JHP Architecture/Urban Design бюроси катта ходими

 

Муқаддас Женевьева кутубхонаси, Франция

"1850 йилда бунёд этилган кутубхона меъморчиликнинг  ҳақиқий гавҳари. Кулранг тошдан қад кўтарган классик деворлар кенг ўқув залини кўздан яширади"

Жа­ред Банкс, Shoegnome Architects компанияси меъмори

 

Жонас Солкнинг Ла-Хольядаги Биологик тадқиқотлар институти, АҚШ

"Солк институти тадқиқотлар ва олимларни илҳомлантириб, кенгликни илоҳий тарзда бирлаштириб туради".

Кларк Манус, Heller Manus Architects бош директори ва Америка меъморлар институтининг собиқ президенти

 

Лос-Анжелесдаги Шитс-Голдстейн қароргоҳи, АҚШ

"Кўпчиликка "Катта Лебовски" фильми орқали танилган бу бино ўзининг мисли кўрилмаган шакллари билан тасаввур оламимизни ҳайратга солади".

Эван Трок­сель, HMC Architects компанияси лойиҳаларининг катта дизайнери ва Archispeak подкастлари бошловчиси

 

Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортининг TWA терминали, АҚШ

"TWA терминали компьютерлар даврига қадар лойиҳалаштирилган ва ўз вақтидан анча илгарилаб кетган. Муаллиф бетон ва шиша ёрдамида ҳаво саёҳатлари таассуротлари ва романтикасини етказиб бера олган. Ҳар томондан, ҳар бир бурчакдан қандайдир янги, ноёб жиҳат очилади. Қурилишдан ҳатто ўн йил кейин ҳам бино аввалгидек узоқ келажакдан келган меҳмондек туюлади".

Жо­зеф Дэвид, Нью-жер­силик меъмор

 

Капридаги Малапарте вилласи, Италия

"Меъморчиликнинг моҳияти атрофдаги кенглик билан алоқадорликда намоён бўлади. Малапарте вилласи дизайни - табиат ва меъморчиликнинг бетакрор уйғунлиги. У бу маскан кўркига кўрк қўшиб туради".

Юрген ван дер Плоуг, Faro Architecture студияси ҳаммуассиси

 

Кембриждаги Массачусетс технология институти капелласи, АҚШ

"Мен ўз меъморчилик карьерамнинг бошида биринчи марта капелла билан  танишганман. Аммо уни ўз кўзларим билан кўргачгина меъморчилик қандай бўлиши мумкинлигини англаб етганман. Ўлчамлар, материаллар, ёруғлик қурилиш руҳиятига кириб боришга ёрдам беради. Шу лаҳзадан мен меъморчиликнинг моҳияти нимада эканини тушуна бошлаганман".

Лаура Томас, Melville Thomas Architects президенти ва бош мутахассис

 

Лондондаги Lloyd's биноси, Буюк Британия

"Бу меъморчиликдаги юқори технологик услубнинг энг яққол ва мураккаб вакили. Бинонинг бутун тузилмаси - зиналар, лифтлар, декор безаклари унинг устида. Уй қўшни тарихий бинога қарама-қарши - вертикал жойлашган улкан ҳаракатчига ўхшайди. Менга унинг меъморий очиқлиги ёқади"

Жеф­ф­ри Ро­бертс, Sera Architects бюроси меъмори

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар