Президент давлат маслаҳатчиси Пахтаобод тумани ва Андижон шаҳрида очиқ мулоқот ўтказди  

Ўзбекистон 20 Июнь 2017 7642

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётда инвестиция лойиҳалари ижроси билан яқиндан танишиб,  бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни аниқ кўрсатиб ўтди.  

Кеча  Пахтаобод туманида вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар, аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ана шу масалалар ижроси хусусида атрофлича  сўз юритилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган йиғилишда Президентнинг давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов, вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этдилар.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича  тизимли иш ташкил  этиш, жамоатчиликнинг кучига таяниб, нафақат жиноят оқибатлари билан шуғулланиш, балки  унинг олдини олишни тизимли ташкил этишга тўҳталиб ўтилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари туман миқёсида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот бердилар. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмадали Мамадалиев вилоятда, Пахтаободда амалга оширилаётган ишларни мисоллар асосида  келтирди. 

Туманда тиббий хизмат сифатини янада ошириш, ихтисослашув йўлига ўтиш, санитария маданиятини юксалтириш борасида ҳам ҳал қилиниши зарур муаммолар тўпланиб қолган. Айниқса, мақсадли, малакали, узлуксиз тиббий хизмат такомиллаштирилиши даркор. 

Илгари  барчамиз муаммо туғилиши билан  вилоят шифохоналарига шошардик ва бу турли зиддиятларни келтириб чиқарар эди.  Энди хоҳ марказда, хоҳ қишлоқда бўлсин, тиббиёт муассасаларини замонавий лойиҳалар ва жиҳозлар билан таъминлаш орқали муаммоларга ечим топиляпти. Туманнинг ўзида ҳозир 23 турдаги дори-дармон тайёрланмоқда.  Бироқ, умумий амалиёт ва тор мутахассисликлар бўйича 28 нафар шифокор етишмайди. Андижон давлат тиббиёт институти битирувчиларини  Пахтаободга келиб иш бошлашлари учун нима тўсқинлик қиляпти? 

 
Вилоят бош имом хатиби Нуриддин Ҳолиқназаров ёшлар тарбиясидаги муаммолар хусусида сўз юритиб, имом хатибларимиз аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида диний экстремизм, терроризм ҳамда диний мутаассибликнинг олдини олиш юзасидан тизимли иш қандай ташкил этилаётгани ҳақида гапирди.  

Хотин-қизлар ва ёшларни (айниқса, бекор юрганларини) ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш муаммолари, аҳоли томорқасидан фойдаланиш масаласи кун тартибига қўйилганида, иккита жиҳатга эътибор қаратилди. Биринчидан, озиқ-овқат мўл-кўллигига, иккинчидан бандликни таъминлашга эришилади, бунга қўшимча қилиб, ёшларда меҳнат тарбиясини шакллантиришни айтиш мумкин.

Вилоят ҳокими амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича “Йўл харитаси” хусусида тўхталди. Очиқ мулоқот чоғида Тўққизбоғ маҳалласида яшовчи Жасурбек Абдумуталибов оилавий шароити, онасининг ногиронлиги ҳақида гапириб, кўмакка муҳтожлигини айтди. Вилоят ҳокими унинг уйига борди. Хонадонга сигир бериладиган бўлди, моддий таъминот ҳам яхшиланади.

Шу куни Учкўза қишлоқ врачлик пунктига янги “Тез тиббий ёрдам” машинаси топширилди. 

Куннинг иккинчи ярмида вилоят марказидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам ана шундай очиқ мулоқот ўтказилди. 

Шаҳар фаоллари, аҳоли вакиллари иштирокидаги учрашувда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Шерзодбек Тўхтабоев, Андижон шаҳри прокурори Олимжон Солиев, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳратбек Парпиевларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини яхшилаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида замонавий технологияларни қўллаш тажрибалари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги бешта масала юзасидан очиқ ва танқидий фикрлар билдирилди.

Ана шундай очиқ мулоқотлар бугун вилоятнинг Бўз ва Жалақудуқ туманларида бўлиб ўтади. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Рустамжон Эшонов олган суратлар

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар